ХУБЕР

ХУБЕР Роберт (1937.20.2, Мюнхен) — немис биокимёгари. Мюнхен техника университетини тугатган (1960). Мартинсриддаги (Мюнхен яқинида) М. Планка номидаги Жамиятнинг биокимё интида ишлайди (1978 й. дан инт директори). Асосий илмий тадқиқотлари мураккаб биоорганик бирикмалар, шу жумладан, оқсилларнинг рентгеноструктуравий анализига оид. 1970 й. да иммуноглобулинларнинг учламчи тузилишини юқори даражада аниқлашга эришган. 1982 й. да Й. Дайзенхофер билан ҳамкорликда мембранали интеграл оқсилнинг уч ўлчамли тузилишини аниқлаган. Нобель мукофоти лауреати (1988; Й. Дейзенхофер ва X. Михель билан ҳамкорликда).