ХРОМШПИНЕЛИДЛАР

ХРОМШПИНЕЛИДЛАР, хромшпинеллар — мураккаб оксидлар кичик синфининг шпинелидлар гуруҳига мансуб минераллари; доимий таркибга эга бўлмаган қаттиқ эритмалар системаси. Кимёвий таркиби (Mg, Fe)(Cr, Al, Fe, Ti)2O4. X. 20 га яқин минерал ва уларнинг турларини ўз ичига олади. Асосий минераллари: магнохромит, хромпикотит, алюмохромит. Соф хромит FeCr2O4 кам учрайди, метеоритлардагина топилган. Хромшпинелидларда V, Ti, Mg, Zn изоморф аралашмалари бор. Ti нинг куплиги хромли ульвешпинел ва ильменитнинг микроқўшимчалари билан боғлиқ. Таркибида Fe кўп бўлган X. ферримагнетиклардир. X. кўпинча платина гуруҳи минералларининг механик аралашмасини ташкил қилади. Куб сингонияда кристалланади. Одатда, кора донадор массалар, баъзан октаэдр шаклидаги майда кристаллар ҳолида учрайди. Ранги қора, қўнғирқора. Металлдек ялтироқ. Қаттиклиги 5,5 — 7,5, зичлиги 4,2—5,1 г/см3. X. конлари, асосан, ультраасосли магматик жинслар билан боғлиқ. Ундан ташқари, тальк ва хлоритли сланецлар, доломитлар, темирли метеоритлар ва ой базальтларида учрайди. Сочмаларда турғун ҳолатда бўлади. Йирик конлари ЖАР, Бразилия, Албания, Туркия, РФ (Урал) ва Қозоғистон жан. ида мавжуд. X. хром рудаяарииинт асосий минералларидир. Сунъий X. (хромли ферритлар)дан радиоэлектроника, ҳисоблаш техникаси ва б. да фойдаланилади.