ХОТИРА ҚУРИЛМАСИ

ХОТИРА ҚУРИЛМАСИ — электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ), рақамли ҳисоблаш машинаси (РҲМ) ва компьютерларнинг ахборотларни қайд килиш, сакдаш ва оператор излаганда «қайтариб бериш» учун мўлжалланган қисми. Асосан интеграл микросхемалардан иборат. Хотира қурилмасида ахборотларни қайд қилишда ахборотларни элтувчи материал (перфокарта, перфолентами механик тарзда суриш, магнит материаллар (магнит диск, магнит лента ва б.)нинг магнит хоссасини ўзгартириш, диэлектрикларда электростатик зарядларни тўплаш, товуш ва ультратовуш тебранишларидан фойдаланиш, ўта ўтказувчанлик ҳодисасини қўллаш ва б. амаллар бажарилади.

Хотира қурилмаси, асосан, ўта оператив, оператив ва ташқи қурилмалардан иборат бўлади. Ахборотларни излаш усулига кўра, адресли (ҳар бир хотира уясига зарур рақам қўйилади ва ахборот аниқ бир адрес бўйича изланади) ҳамда ассоциатив (ахборотлар аломатлар йигиндиси бўйича изланади) Хотира қурилмаси фарқланади. Хотира қурилмасининг ахборотлар ўчмайдиган (диод матрицалар, перфоленталар ва б. даги ахборотлар) ва ўчадиган (магнит элтувчилар, ферромагнит ўзаклар ва б. даги ахборотлар) турлари бор. Х. қ. нинг асосий иш кўрсаткичи бирлиги бит ёки байт (8 бит) да ўлчанадиган сиғим, яъни бир вактда Хотира қурилмасида жойлашиши мумкин бўлган белгилар сони.

Инсон мияси энг мукаммал Хотира қурилмаси ҳисобланади. Унда (10—15)109 га якин асаб ҳужайраси (уяси) — нейтронлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири хотира ҳужайраси (уяси)ни ташкил қилади.

Компьютернинг «мияси» — микропроцессор маълумот ёки дастурларни айнан хотирадан олади ва натижаларни унга қайд килади. Компьютер дискдан маълумотларни «ўқиб», махсус қисмида сақлайди ва иш жараёнида ундан бевосита фойдаланиб туради. Ана шу махсус кием оператив хотира деб аталади. Компьютернинг имкониятлари оператив хотира сиғимига боғлиқ. Компьютерда оператив хотира 1 Мбайт ёки ундан кичик бўлса, у фақат MS DOS ОТ муҳитида, агар 4 Мбайт бўлса, MS DOS ОТ, Windows 3.1 муҳитида, 32 Мбайт ва ундан катта бўлса, локал тармоқдар (интернет, электрон почта — Email) да ишлаши мумкин. Кўпчилик компьютерларда оператив хотира орасига қўшимча КЭШхотира ўрнатилади. Кўп ишлатиладиган маълумотлар ана шу хотирага кайд килинади. IBM PC компьютерида яна хотиранинг BIOS (доимий хотира) ва CMOS (ярим доимий хотира) турлари мавжуд. Уларда компьютер қурилмаларини текшириш дастурлари, операцион тизимни юклаш ва компьютер қурилмаларига хизмат кўрсатиш вазифаларини бажариш дастурлари сақланади. Электрон техникасининг ривожланиши, бионика ютуқяаридан самарали фойдаланиш туфайли сиғими инсон мияси сиғимига яқинлашиб қоладиган Хотира қурилмаси яратишга муваффақ бўлинди.

Ад..Холматов Т. Х. ваб., Информатика, Т., 2003.