ХОТИМА

ХОТИМА — бадиий, илмий асарларга якун сифатида ёзиладиган қўшимча қисм. Бадиий асар Х. сида ёзувчи асар қаҳрамонларининг кейинги тақдири ҳақидаги мулоҳазаларини қисқа баён қилади. Театрдраматик асарлар (кўпроқ комедиялар)да актёрперсонажларнинг намойиш қилинган воқеалар мазмуни ҳақидаги якуний характеристикаси ёки уларнинг томошабинларга карата насиҳат, миннатдорчилик, илтифот кўрсатиш маъносидаги мурожаати (Шекспир, Брехт, Мольер драмалари) тушунилади. Юнон драматургиясида X. вазифасини хорнинг якуний монологи бажарган. Кўпгина роман ва қиссаларнинг Ххида қаҳрамонларнинг сюжет ечимидан сўнг маълум вақг ўтгандан кейинги ҳаёти тасвирланади. Айни бир пайтда Хотимада тасвирланган воқеаларнинг ахлоқий, фалсафий, эстетик жиҳатлари ҳақида мулоҳаза юритилади. Л. Толстойнинг «Уруш ва тинчлик», Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар», Абдулла Қаҳҳорнинг «Синчалак» асарларида X. намуналари мавжуд.