ХОРЕОГРАФИЯ

ХОРЕОГРАФИЯ (юн. choreia — рақс ва… графия) — 1) шартли белгилар асосида ёки сўзлар билан баён этиш орқали рақсни ёзиш. 15-а. охиридан рақсни ёзиш бўйича уринишлар бўлган бўлсада, асосан, 17-а. охири — 18-а. бошларидагина бал ва саҳна рақси назариясини ишлаб чиқилгани туфайли бир гуруҳ француз балетмейстерлари ва рақс ўқитувчилари (П. Бошан, Р. Фёйе, Фавье, П. Ромо) рақсни ёзиб олиш тизимини ишлаб чиқцилар. «X.» атамаси дастлаб Р. Фёйе томонидан «Хореография, ёхуд раке ёзуви санъати» китоби (1700)да қўлланилган. 20-а. давомида дуненинг турли мамлакатларида рақс ёзишнинг 70 дан ортиқ тизимлари жорий қилинган бўлиб, шу асосда халқ рақслари, балет спектаклларини ёзиб олиш йўлга қўйилган. Уларни, асосан, 3 тоифага бўлиш мумкин: раке ҳаракатларини шартли белгилар билан ифода қилиш, сўз билан баён этиш ва нота ёзувида шартли белгилар қўшиб ёзиш. Охирги банди Хитой ва Жан. Кореяда кенг тарқалган. Ўзбекистонда гарчи рақс асрлар давомида яшаб, ривожланиб келган бўлсада, ўтмишда рақс ёзилмаган. Натижада қанчаданқанча мумтоз ва халқ рақслари изсиз йўқолиб кетган. 1936— 41 й. лардагина этнограф Ираида Вахта «Катта ўйин» номли Фарғона рақс туркумини сўз билан ёзиб олган. Унга Ғулом Зафарий ва мусиқашунос Е. Романовская яқиндан ёрдам берган. Шу даврда Уста Олим Комилов билан Тамарахоним «Дойра дарси» машгулотларини яратиб, шу асосда ёш ижрочиларни тарбия қила бошлаган. Аммо раке ёзувини яратиш учун муайян бир тизим ишлаб чиқиш лозим эди. Бу ишни Розия Каримова рақс ҳаракатлари асосида ишлаб чиқди. «Фарғона рақси», «Хоразм рақси», «Бухоро рақси», қўлланмалари, «Ўзбек рақслари» дарелиги ва б. ;

2) халқ ракси йўналишидаги ва балет спектаклларини ижод қилиш санъати. Шу маънода «X.» атамаси 19-а. ўрталаридан қўллана бошлаган. Шу сабабли «балетмейстер» атамаси ўрнига баъзан «хореограф» атамаси ишлатилади;

3) санъатшуносликда 19-а. охири — 20-а. бошларидан «X.» атамаси умуман рақс санъатини, балет театрини ифодаловчи кенг маънода ишлатила бошланди. (Яна қ. Рақс).

Ад..Каримова Р., Ўзбек рақслари, Т., 2003.

Муҳсин Қодиров.