ХОРАЗМИЙ

ХОРАЗМИЙ, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Юсуф алХоразмий (10-а.) — тарихчи. Балхда туғилган, сомонийлар амири Нуҳ ибн Мансур саройида хизмат қилган. Сомонийлар вазири Утбийга атаб қомусий асар «Мафотиҳ алулум» («Илмлар калити») номли асар ёзган. Асарда араб тилида кўп ишлатиладиган атамаларнинг изохлари берилган. Атамалар фанлар бўйича алоҳидаалоҳида бўлим (15 бўлим) қилиб берилган. Айниқса, маъмурий масалаларга (иш юритиш, солиқлар тартиби масалалари, сувдан фойдаланиш, шунингдек, обҳаво) оид бўлимлари муҳим тарихий аҳамиятга эга.