ХОЛЛ

ХОЛЛ (инг. Holl) — жамоатхона, даҳлиз; Европада илк ўрта асрда баланд том билан беркитилган жой. Бу жойда инглизсаксон қабилаларининг аъзолари йиғилган, кейинчалик инглиз турар жойларининг жамоатхонасига айланган. Замонавий жамоат бинолари (мас, театр, ётоқхона, меҳмонхоналар)да дам олиш ёки бирор шахсни кутиш, суҳбатлашиш мақсадида фойдаланилади (улар диван, кресло, телевизор кабилар билан жиҳозланади, хона гуллари қўйилади).