ХОЛИН-ЭСТЕРАЗА

ХОЛИН-ЭСТЕРАЗА — носпецифик ацетилхолинэстераза; ацетилхолинни сирка кислота ва холинга парчалайдиган фермент. Қон зардобида ва эритроцитларда, турли ҳайвон ва одам тўқималари (айниқса, нерв)да топилган. Кобра илони заҳарида кўп. Организмда парасимпатик нерв толалари қўзғалганда ҳосил бўлади.