ХОЛЕЦИСТИТ

ХОЛЕЦИСТИТ (юн. chole ўт ва kystis — пуфак) — ўт пуфагинянт яллиғланиши. Овқат ҳазм қилиш системасининг кенг тарқалган касалликларидан бири. Кўпроқ ўрта ва кекса ёшдаги аёлларда учрайди. Аксарият ўтпгош касаллигида кузатилади. Ўт пуфаги функциясининг бузилиши (дискинезия), унда тош пайдо бўлиб, ўт тўхтаб қолиши, овқатланиш хусусиятига боғлиқ ҳолда ўт таркибининг ўзгариши, кам ҳаракатланиш, сурункали қабзият, ҳомиладорлик, турли хил инфекциялар (ичак таёқчаси, кокклар ва б. касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг ичак девори ёки қон opкали ўт пуфагига ўтиши натижасида) X. га сабаб бўлади. Ўткир ва сурункали X. фарқ қилинади.

Ўткир Холециститда ўнг қовурға остида жигар соҳасида, баъзан киндик атрофида тўсатдан қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Бемор иситмалайди, кўнгли айниб қусади. Оғриқ кўпинча ўнг қўл ва ўнг куракка тарқалади. У зўрайганда бемор бетоқатланиб, ўзини қўйгани жой тополмай қолади. Жигари, ўт пуфаги шишади, кўз оқлари, териси сарғаяди (қ. Сариқ касаллиги). Сийдик қизғишсариқ рангга киради.

Сурункали X. кўпинча ўткир Холециститдан сўнг, астасекин вужудга келади. Кўп белгилари ўткир Холециститга ўхшаш. Сурункали X. оғриқсиз кечиши ҳам мумкин, баъзан қориннинг юқори қисмида оғирлик сезилади, кўнгил айнийди, кекирик пайдо бўлади. Аччиқ ёки ёғлиқ қовурма таомлар истеъмол қилинганда касаллик янада зўраяди.

Холециститда семириш ва моддалар алмашинуви бузилишининг олдини олиш, қабзиятга йўл қўймаслик, организмдаги инфекция манбалари (чириган тишлар, тонзиллит ва б.)ни даволаш керак.