ХОКА

ХОКА — АҚШнинг Калифорния штатида ва Мексикадаги индейс халклари ГУРУҲИ (шаста, помо, карок, яна, вашо, салина, чумаш, юма, ачомавиацугеви, чимарико, чонталлар, тлапанеклар). 70 минг кишига яқин (1990-й. лар ўрталари). Хокальтек тилларида сўзлашади. Анъанавий эътиқодлар сакланган. Асосан, деҳқончилик, овчилик ва балиқ овлаш билан шуғулланадилар.