ХЎЖАМАЗГИЛ МАКОНИ

ХЎЖАМАЗГИЛ МАКОНИ — юқори палеолит даврига оид макон. Самарканд вилояти Булунғур туманининг Хўжамазгил қишлоғи яқинидаги қоя бағрида жойлашган. Майд. тахм. 3 га. Ўзбекистон ФАнинг Тарих ва археология инти ходимлари ўрганган (1969). Хўжамазгил маконидан кўплаб тош қуроллар, хилмахил пичоқлар, қирғичлар, кескичлар, тош болталар, нуклеуслар, тош парракчалар ва пластинкалар топилган.