ХЎЖАБАҚИРҒОН

ХЎЖАБАҚИРҒОН — Фарғона водийсидаги даре. Туркистон тизмасининг шим. ён бағридан бошланади. Уз. 117 км. Ҳавзасининг умумий майд. 2150 км2. Ўртача йиллик сув сарфи 10,3 м3сек. Музлик ва қор сувларидан тўйинади. Асосий ирмоқлари — Лайлак ва Қозбола. Кўп қисми Қирғизистон ҳудудидан оқади, суви суғоришга сарфланиб, Тожикистоннинг Хўжанд ш. яқинида тугайди.