ХЎЖА АҲМАД АББОС

ХЎЖА АҲМАД АББОС (1914.7.6, Панипат ш. — 1987, Бомбай) — ҳинд ёзувчиси, кинодраматург, реж. Урду ва инглиз тилларида ижод килган. Талабалик йилларидаёқ миллий озодлик ҳаракатида иштирок қилган. «Эртанги кун бизники» (1945), «Тўрт қалб, тўрт йўл» (1959) каби романларида, қўп сонли ҳикоялари («Ўғлим — душманим», «Тош тўшак устида минг кеча», «Гуруч» ва б.) да, «Зубайда» (1941), «Ананас ва атом бомбаси» (1943), «Мангулик» (1951) каби пьесаларида, «Дайди», «Жаноб 420», «Уч денгиз оша саёҳат» (М. Смирнова билан ҳамкорликда) фильмларига ёзган сценарийларида жиддий ижтимоий муаммолар ёритилган, бу асарлар кучли драматизми билан диққатга сазовор. Реж. сифатида дастлабки асари — инглиз мустамлакачиларини айбловчи «Ер фарзандлари» фильми (1946)да халқ турмуши реал акс этган. «Шаҳар ва орзу», «Бомбай тун огушида», «Икки томчи сув» каби фильмларида ҳаёт ҳақкрний тасвирланган. Бомбайда кино фирмаси бор. Бир неча марта Ўзбекистонга (жумладан, 2Тошкент кинофестивали, 1972) келган.