ХЛОР-СИРКА КИСЛОТАЛАР

ХЛОР-СИРКА КИСЛОТАЛАР — органик бирикмалар, сирка кислотанинг 1,2 ёки 3 та хлор атоми тутган, моно, дива трихлорсирка кислоталари, СН2С1ООН, СНСЦСООН, ССЦСООН. Моно ва три Хлор-сирка кислоталар рангсиз кристалл моддалар; суюкланиш траси тегишлича 63° ва 59,2°, қайнаш траси 189,3° ва 197°. Х. к. сув, спирт, ацетон ва эфирда эрийди. Буларнинг ичида моно Хлор-сирка кислоталар муҳим амалий аҳамиятга эга. У нил бўёқ ва кўпгина бўягичлар синтезида оралиқ маҳсулот сифатида, карбоксиметилцеллюлоза, ухлатувчи модда — барбитал, гербицидлар олишда ишлатилади. Муз ҳолатдаги сирка кислотани хлорлаб ва б. усулларда олинади.