ХИЗМАТ МАНСАБИНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ

ХИЗМАТ МАНСАБИНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ — бошқарув тартибига қарши жиноятлардан бири; мансабдор шахстшт мансаб ваколати, амалидан ўз манфаати йўлида фойдаланиши. Мансаб ваколати мансабдор шахснинг ташкилийбошқарув ёки маъмурий хўжалик ваколатлари билан белгиланади. Хизмат мансабини суиистеъмол қилиш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқцорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлади. Амалини суистеъмол қилиш штат молия интизомини бузиш; назорат ва тафтиш идораларини адцаш; товармоддий бойликларни ўғирлаш ва камомадларни яшириш; давлат, жамоат мулкини ёки бошка ҳар қандай мулкни ўзлаштириш ёки уни ўзлаштирмаган ҳолда ғаразли мақсадларда фойдаланиш; айрим фуқаролар ва б. га тегишли мулк ҳисобига ноқмгуний бойишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг ЖКда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик учун тегишли жазо белгиланган (205модда).