ХИТОЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ, ХХР

ХИТОЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ, ХХР Фанлар академияси — Хитойнинг олий илмий муассасаси. Фаннинг барча соҳалари бўйича тадқиқотларни мувофиқлаштиради, кўп и. т. муассасаларига раҳбарлик қилади. Нанкиндаги Марказий и. т. академияси ва Пекин и. т. академияси негизида 1949 й. нояб. да Пекин ш. да ташкил этилган. Академия таркибида физикамат, ва кимё фанлари, биол. фанлари, геол. ва геогр. фанлари, техника фанлари, фалсафа ва ижтимоий фанлар бўлимлари, 80 га яқин и. т. муассасаси мавжуд.