ХИШРОВ

ХИШРОВ — Самарканд вилоятидаги шаҳарча. Самарқанд ш. дан 7 км. Дарғом каналининг ўнг соҳилида. Маъмурий жиҳатдан Самарқанд шаҳар Кенгашига қарайди. 1951 й. да ташкил этилган. Аҳолиси 4,5 минг киши (2003). Хишровда автокорхона, «Ўзэлектрқурилиш» механизациялашган колоннаси, Хишров ГЭС каскади, «Самарқанд» кичик стяси, гидроцех, транспорт цехи, тикувчилик ательеси, деҳқон бозори ва б. бор. Умумий таълим, мусиқа мактаблари, касалхона, амбулатория, тиббий пункт мавжуд. Кутубхона, маданият уйи аҳолига хизмат кўрсатади.