ХИМЕРАСИМОНЛАР

ХИМЕРАСИМОНЛАР, химералар (Chimaeriformes) — баликларнинг бир туркуми. 3 оилага мансуб 30 тури маълум. Танасининг уз. 60 см дан 2 м гача. Урғочиси эркагидан йирикроқ. Биринчи орқа сузгичи олдидаги тиканлари сузгичлар билан бирга елпиғичсимон йиғилиши ва ёйилиши мумкин. Кейинги орка сузгичи жуда узун, дум сузгичига якин жойлашган. Дум сузгичи учи ипсимон. Жуфт сузгичи ҳам елпиғичсимон. X. Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанларининг чуқур (2500 м гача) жойларида яшайди. Ички уруғланади. Ҳар бири 12—42 см ли капсула ичида иккита тухум қўяди. Тухумдан 9—12 ойда ёш балиқча чиқади. АҚШ (Тинч океан соҳиллари), Аргентина, Чили, Янги Зеландия, Хитойга якин сув ҳавзаларидан овланади. Баъзи жойларда жигаридан олинган ёғ дори ва сурков мой сифатида қўлланади.