ХЕРСОН ВИЛОЯТИ — Украинадаги вилоят. 1944 й. 30 мартда ташкил этилган. Майд. 28,5 минг км2. Аҳолиси 1145,4 минг киши (2004), украин, рус, белорус, яҳудий ва б. яшайди. 18 маъмурий туманга бўлинган, 8 шаҳар ва 29 шаҳарча бор. Шаҳар аҳолиси 59%. Маркази — Херсон ш. Муҳим шаҳарлари — Херсон, Каховка, Цюрупинск.
Табиати. Вилоят Украинанинг жан. да. Қрра денгизбўйи пасттекислигида жойлашган. Жан. дан Қора ва Азов денгизлари билан ўралган. Ер юзаси текислик, жан. га томон бир оз қия. Кумли ороллар, қум тиллари, кичикроқ қўлтиқлар учрайди. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси жан. да —3° дан шим. да —5° гача, июлники жан. да 21,5° — 23,5°. Ёзи иссиқ ва қуруқ, айрим вақтда бўронлар бўлиб туради. Вегетация даври 215 — 230 кун. Йиллик ёғин 300—400 мм. Асосий дарёлари: Днепр, унинг ўнг ирмоғи — Ингулец. Тупроқлари жан. да чириндиси кам қоратупроқ, тўқ каштан тупроқлар денгиз соҳилида каштан, шўртоб ва шўрхок тупроқлар. Вилоят ҳудудида АсканияНова, Қора денгиз қўриқхоналари, шунингдек, АзовСиваш қўриқхонаовчилик хўжалиги бор. Вилоят ҳудудининг 2,6% ўрмон ва бутазор.
Хўжалиги. Машинасозлик ва металлсозликда кемасозлик заводлари, комбайн, кардан валлари ва электр машинасозлик (Херсон), электр пайвандлаш жиҳозлари ва автомобиль таъмирлаш заводлари (Каховка) бор. Херсонда нефтни қайта ишлаш заводи ва Украинада шиша идишлар ишлаб чиқарувчи энг йирик заводлардан бири, Цюрупинскда целлюлозақоғоз кти, Новая Каховкада мебель фкаси ишлаб турибди. Енгил саноатда тўқимачилик етакчи ўринда (Херсон ипгазлама кти). Ипгазлама и. ч. бўйича Херсон вилояти Украинада 1ўринда. Озиқ-овқат саноати консерва, ун ва ёрма, гўштсут, балиқ ва б. тармоқлардан иборат.
Қ. х. да ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, токчилик, боғдорчилик ва гўштсут чорвачилиги ривожланган. Ғалла, картошка ва сабзавот, емхашак экинлари экилади. Чорвачилиги гўштсутга ихтисослашган, чўчқачилик ва майин жунли қўйчилик, пиллачилик, балиқчилик ривожланган (9 балиқчилик хўжалиги бор). Т. й. узунлиги 1100 км. Автомобиль йўллари уз. 6 минг км. Муҳим портлари: Херсон, Скадовск, Геническ, Хорли. Днепрда кема қатнайди. Аэропорт бор. 4 олий ўқув юрти, 2 музей, 2 театр, филармония, телемарказ фаолият кўрсатади.