ХЕОПС

ХЕОПС (юн. Cheops) , Хуфу (мисрча) — Миср фиръавни (мил. ав. 27-а. боши). X. даврига оид йилноманинг қолдиклари, шунингдек, Хеопснинг Магхара водийси (Синай я. о. даги мис ва феруза конлари яқинида жойлашган)да бадавийлар устидан қозонган ғалабаси акс этган қоятошга ўйиб ишланган расм сақданиб қолган. X. исми Нубиянинг шим. да, Абу Симбалдан шим. ғарбдаги диорит тош конларида аниқланган. Геродот эҳромлар бунёд этишнинг қад. мисрча анъанасини баён қилар экан, Хеопсни Мисрга кулфат келтирган, халқни ўзи учун ишлашга мажбур этган мустабид ҳукмдор сифатида тасвирлайди. Гизадаги X. эҳроми — Миср эҳромлари орасида энг катта бўлиб, бал. 146,6 м ни ташкил этади.