ХЕФРЕН

ХЕФРЕН (юн. Chephren) , Хафра (миерча) — Миср фиръавни (мил. ав. 27-а. охири — 26-а. боши). Хеопснинг ўғли ёхуд укаси. Геродот уни Хеопснинг деспотик ҳокимиятини давом эттирувчи сифатида таърифлайди. Ғизодаги X. эҳроми — катталиги жиҳатидан 2бўлиб (бал. 143,5 м), қадимда яширин йўл орқали водийдаги гранит ибодатхона билан боғланган; ибодатхонадан Хефреннинг диоритдан ишланган 2 ҳайкали топилган (Крҳирадаги Миср музей ида сақланади). Эҳром яқинида X. даврида қоятошлардан ўйиб ишланган Сфинкснинг улкан ҳайкали бор.