ХАТТИ БОБУРИЙ

«ХАТТИ БОБУРИЙ» («Бобур хати») — Заҳириддин Муҳаммад Бобурттт рисоласи ва шу рисолада илгари сурилган хат тури. «Хатти Бобурий» араб алифбоси асосида тузилган бўлсада, бу алифбодан баъзи жиҳатлари билан ажралиб туради. Аммо бу ҳам араб алифбоси сингари 29 ҳарфдан иборат. Рисолада Бобур араб алифбосини таҳрир қилиб, ёзувни соддалаштириш ва осонлаштириш йўлидан боради ва шу мақсадда уни туркий тилнинг талаффуз меъёрларига мослаштиришга ҳаракат қилади. У Ҳиндистонда эканлигида бу хат билан китобат қилинган ўзининг бир қанча шеърларини Мовароуннахр ва Афғонистонга Ҳумоюн Мирзо, Хожа Калон ва Ҳиндол Мирзога жўнатган эди. Хатти Бобурий билан муқаддас Қуръони карим ҳам кўчирилган ва у «Мусҳафи Бобурий» деб аталган. Бу ноёб қўлёзма Машҳад ш. (Эрон)даги Имом Ризо ёдгорлик мажмуаси кутубхонасида, ксеронусхаси Андижон ш. даги «Бобур ва жаҳон маданияти» китоб музейида сакданади.