ХАРЬКОВ УНИВЕРСИТЕТИ

ХАРЬКОВ УНИВЕРСИТЕТИ — Украинадаги қад. университетлардан бири. 1805 й. россиялик маърифатпарвар, олим В. Н. Каразин ташаббуси билан ташкил этилган. Физика, мат., биол., иқтисодиёт, геол., машинасозлик, геогр., приборсозлик, тарих, филол. ва б. ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонасида 3 млн. дан ортиқ асар сакланади. 8 мингга яқин талаба таълим олади.