ХАРИТА-СХЕМА

ХАРИТА-СХЕМА — харитаграфик тасвир ва географик асос элементлари соддалаштириб тасвирланган харита. X. с. да харитаграфик тўр курсатилмайди. X. с. объект (воқеа, ҳодиса ёки жараён) ҳақида умумий тасаввур беради ва унинг энг муҳим хусусиятларини кўрсатади. Харита-схемада махфийлик бўлмайди, масштаб ҳам кўрсатилмаслиги мумкин.