ХАРИТА-ДИАГРАММА

ХАРИТА-ДИАГРАММА (харита ва диаграмма) — бирор ҳодисанинг жамланган мутлақ рақамли қийматини харитада кўрсатилган маъмурийҳудудий бирлик бўйича тақсимланишини диаграммалар ёрдамида тасвирлаш усули. Харита-диаграммадан кўргазмали таққослаш учун фойдаланилади (мас, вилоят ёки туман лар бўйича қ. х. экинлари майдони, ялпи ҳосили ва б.). Улар алоҳида тасвирлаш усули сифатида, айниқса, ижтимоийиқтисодий мавзули хариталарни (мас, аҳоли ва меҳнат ресурслари, саноат, қ. х. ва ўрмон хўжалиги, ижтимоий инфраструктура ва ҳ. к.) яратишда кенг қўлланилади. Диаграммалар узунлиги, майдони ва ҳажми тасвирланаётган миқцорларга пропорционал бўлади.