ХАРАБАЛҒАС

ХАРАБАЛҒАС, Қораболғасун — Уйғур хоқонлиги пойтахти — Ўрдубалиқ ш. харобаси (8—9-а. лар). 840 й. Енисей қирғизлари томонидан босиб олиниб вайрон қилинган. Урхун дарёсининг сўл сохилида Эрдэнидзу монастири (Мўғулистон)дан 15 км шим. да жойлашган. Харабалғаснинг марказий қисми кўтарма тупроқ билан ўраб олиниб, қалъа ва аркдан жан. ғарбда бўлган. Истеҳкомлар ва хом ғиштдан қурилган деворларнинг сакданиб қолган бал. 10 — 12 м, қўриқчи минора (донжон) қалъа ўртасида жойлашиб, унинг бал. 14 м ни ташкил этган. Шаҳар қатъий режа асосида қурилган. Харабалғас ҳудудида 8—9-а. ларга оид уйғур сопол идишлари топилган. Қалъадан жан. да ибодатхоналар мажмуи ва унга шарқ томондан ёндошган турар жой мавзеси аникданган. Афтидан бу мавзе уйғур хоқони билан боғлиқ бўлиб, у ердан топилган гранит стела (устун) сиртида аждарҳо тасвири ва 9-а. даги уйғур хоқонларидан бирининг шаънига атаб уйғур, хитой ва суғд тилларида битилган ёзувлар акс этган.