ХАМХИН

ХАМХИН — КХДРнинг шарқий қисмидаги шаҳар. Сончхонган дарёси бўйида. ХамгёнНамдо провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 701 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўллари чорраҳаси. Шарқий Корея қўлтиғи яқинидаги порт.

Мамлакатнинг энг йирик кимё (сунъий буюмлар, пластмасса) саноати маркази. Оғир машинасозлик, рангли металлургия (алюминий), электротехника, тўқимачилик, пойабзал, озиқ-овқат, цемент саноати корхоналари, ГЭС каскади бор. Балиқ овланади.