ХАМАНАЙИ

ХАМАНАЙИ Сайд Али Ҳусайний (1939.15.7, Машҳад) — Эрон давлат арбоби, оятуллоҳ (1989). 1964 й. гача Қум, кейинчалик Машҳадда диний таълим олган. Оятуллоҳ Ҳумайнийттг шогирди. 1962 й. Ҳумайний раҳбарлигидаги ислом ҳаракатига қўшилган. 1963 й. дан бир неча марта қамоқ ва сургунда бўлган. 1979 й. ги шоҳга қарши инқилобда Машҳаддаги ислом ҳаракатига бошчилик қилган. Монархия ағдарилгандан сўнг, 1979—80 й. ларда Ислом инқилобий кенгаши (давлат ҳокимиятининг олий органи) аъзоси, мудофаа вазири ўринбосари, «Ислом инқилоби посбонлари» корпуси қўмондони, оятуллоҳ Ҳумайнийнинг Олий мудофаа кенгашдаги вакили лавозимларида бўлган. 1980—81 й. ларда Ислом кенгаши мажлиси (парламент) депутати. 1981 й. окт. дан Эрон Ислом Республикаси п|резиденти, Олий мудофаа кенгаши раиси. Ҳумайний вафотидан сўнг, 1989 й. 4 июндан Эрон Ислом Республикаси Раҳбари.