ХАЛҚОБОД

ХАЛҚОБОД — Кррақалпошстон Республикаси Кегейли туманидяпл шаҳар (1986 й. дан). Республиканинг шим. да Яқин т. й. станцияси — Кегейли (3 км). Аҳолиси 11,7 минг кишига яқин (2004). X. 1830 й. да Кумўзак ариғи бўйидаги Бағанали қуми ёнида вужудга келган. 1830—73 й. ларда қалъа (ҳоз. кунгача сакланган) ёнида қўрғон қурилиб, унда Мадраса, қозихона, кутубхона, ҳаммом ва б. бўлган. 1916 й. да маҳаллий аҳоли ва туркманлар орасидаги дўстлик рамзи сифатида қалъа Халқобод деб номланган.

Халқободда 1965 й. да пахта тозалаш заводи, автокорхона, 1967 й. да кўчма механизациялашган колонна, 1970 й. да ихтисослаштирилган механизациялашган колонна ишга туширилди. Шунингдек, ҳаммом, тикувчилик цехи, алоқа бўлими ва б. қурилди. Шаҳарда «Халқобод момиғи», «Халқобод» автотранспорт корхоналари, «Агроқурилиш» ва «Сув қурилиш», Кегейли қурилишсозлаш бошқармаси, деҳқон бозори, «Халқободматлубот» шўъба корхонаси, тикувчилик цехи, Ўзбекистон Россия «Қарроқишлоқмаш» қўшма корхонаси, 14 хусусий фирма, 40 нафар якка тадбиркор фаолият кўрсатмоқда. 3 умумий таълим мактаби, саноаттранспорт касб-ҳунар коллежи, мактаббоғча мажмуаси, спорт мажмуаси, қишлоқ касалхонаси мавжуд.