ХАЛҚАРО ТИЛЛАР

ХАЛҚАРО ТИЛЛАР — турли давлатлар халқларининг алоқа воситаси бўлиб хизмат қиладиган тиллар. Табиий тилларга ва сунъий тилларга бўлинади. Табиий Халқаро тилларнинг халқаролик вазифаси аниқ бўлсада, миллий ёки қабилавий тиллардан фойдаланишга нисбатан иккинчи даражали ҳисобланади. Сунъий Халқаро тилларнинг халқаролик вазифаси бирламчи ҳисоблансада, улар ҳар доим ҳам рўёбга чиқмаган, чунки бундай тилларнинг ҳаммаси ҳам миллатлараро алоқааралашув амалиётида қўлланавермаган.

Табиий Халқаро тиллар қад. да ва ўрта асрларда минтақавий характерга эга бўлган (уларнинг қўлланиши муайян минтақа, ҳудуд билан чегараланган). Чунончи, Қад. Шарқ халқларида алоқа воситаси сифатида хитой тили (иероглифик шаклда), Ғарбий Осиёнинг қад. давлатларида турли даврларда шумер, аккад ва оромий тиллари қўлланган. Юнон тили эллинистик дунёнинг, лотин тили эса турли тилларда сўзлашувчи Рим империясининг умумий тили бўлган. Ўрта асрларга келиб Якин Шарқ ҳудудида араб ва форс тиллари, славян мамлакатларида эса қад. славян тили Халқаро тиллар вазифасида қўллана бошлаган. Янги даврда, маълум объектив сабаблар туфайли авваддан сакданиб қолган минтақавий Халқаро тиллар гурухи билан бир қаторда дунё миқёсида қўлланувчи Халқаро тиллар (жаҳон тиллари) ҳам пайдо бўлди.

У ёки бу тилнинг Халқаро тиллар даражасига кўтарилиши эстралингвистик (сиёсий, иктисодий ва маданий) ва лингвистик (тил функционал тизимдарининг ривожланганлиги, соҳавий’ терминологияларнинг мавжудлиги ва б.) омиллар йиғиндиси билан белгиланади. Жаҳон тиллари сони тобора ортиб бормоқда. 18-а. дан сўнг («француз тили умумий тил бўлган аср» деб ҳам номланади) астасекин инглиз ва немис тиллари, 20-а. дан эса рус ва б. бир қанча тиллар жаҳон миқёсида қўллана бошлади. Халқаро тилларнинг халқаролиги уларнинг халқаро ташкилотлар ёки конференцияларнинг (БМТ, ЮНЕСКО) «расмий» ёки «ишчи» тили сифатида тан олиниши туфайли ушбу мақомда юридик жиҳатдан мустаҳкамланиши билан белгиланади (мас, инглиз, араб, испан, хитой, рус, француз тиллари БМТнинг расмий ва ишчи тиллари ҳисобланади).

Халқаро тилларни кўп миллатли давлат ичида қўлланувчи, миллатлараро алоқа воситаси ҳисобланувчи тиллардан фарқлаш керак. Баъзи тиллар ҳам халқаро, ҳам миллатлараро тил сифатида қўлланиши мумкин (мас, рус ва хитой тиллари).

Сунъий Халқаро тиллар деганда алокааралашув учун махсус шакллантирилган ясама коммуникатив тизимлар тушунилади. Лотин тилининг халқаролик вазифаси сусайиши муносабати билан 17-а. дан бошлаб сунъий тилларнинг куплаб лойиҳалари пайдо бўла бошлади. 1629 й. да француз файласуфи Р. Декарт лингволойиҳалаш назариясига асос солди. 17 — 19-а. ларда сунъий тилларни яратувчилар кўпинча табиий тилларни номукаммал тиллар сифатида танқид қилиб, сунъий тилларни табиий тилларга алмаштирилиши зарур бўлган универсал тиллар деб бахрлаганлар. 18-а. ўрталарида халқаро алоқанинг махсуслашган воситаси ҳисобланган ва табиий тиллар билан ёнмаён мавжуд бўлган сунъий тилнинг ёрдамчилик, воситачилик хусусияти ҳақида тасаввур шаклланди. 1879 й. да яратилган волапюк ҳам оғзаки, ҳам бадиий ижод соҳасидаги алоқа доирасида қўлланган дастлабки сунъий тилдир. 1884—89 й. ларда волапюк тарафдорларининг 3 та халқаро конференцияси ўтказилган, унда дунёнинг турли мамлакатларида бир неча ўнлаб газ. ва жур. лар нашр этилган бўлсада, бу ҳаракатлар узоқ давом этмади. Факат эсперантотина (1887 й. да яратилган) кенг оммалашиб, унда кўп кишилар сўзлашадиган бўлди. Шундай бўлсада, эсперанто ҳар доим тор доирадаги ёрдамчи, иккиламчи тил сифатида қўлланган. Сунъий тиллардан идо (1907), окциденталь (1921—22) ва интерлингва (1951) ҳам у қадар муваффақият қозонмай, тор коммуникатив доирада қўлланиб келмоқда (яна қ. Сунъий тиллар), Лекин мазкур сунъий Халқаро тилларнинг барчаси ғарбий тиллар материаллари негизида шаклланган бўлиб, шарқ тиллари учун бегона ҳисобланади. Ўтган асрнинг 90-й. ларида Ўзбекистонда ва бир қатор туркийзабон давлатларда туркий халқпар учун муштарак бўлган халқаро тил — ўрта турк тилини яратишга ва жорий қилишга уринишлар, даъватлар бўлган бўлсада, бу уринишлар ҳозирча биронбир ижобий натижа бергани йўқ. Ҳақиқий Халқаро тиллар фақат тарихий жараёнда аниқ мавжуд бўлган миллий тиллар базасида вужудга келиши мумкин.

Ад.: Свадост Э. П., Как возникнет всеобщий язык? М., 1968; Проблемы интерлингвистики, М., 1976; Реформатский А. А., Введение в языковедение, М., 1998.

Абдуваҳоб Мадвалиев.