КХМЕРДАР

КХМЕРДАР (ўзларини кхмер, к х м а э деб атайдилар) — Камбоджанинг асосий аҳолиси (8,6 млн. киши). Вьетнам, Таиланд ва б. мамлакатларда ҳам яшайдилар. Умумий сони 10,35 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Кхмер тилида сўзлашадилар. Диндорлари будда динига эътиқод қилади.