КАБВЕ

КАБВЕ (1967 й. гача Брокен-Хилл) — Замбиядаги шақар. Марказий провинциянинг маъмурий маркази. Аҳолиси 170 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Қўрғошин, pyx, ванадий олинади ва эритилади. Қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш маркази (маккажўхори, тамаки, гўшт чорвачилиги). Шаҳар 1902 й. да полиметалл рудалар конининг ишга туширилиши муносабати билан қурила бошлаган. Кабве даги конлардан бирида қад. одамнинг калла суяги топилган (1921).