КАБЕЛЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ

КАБЕЛЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ — телевизион кўрсатувнинг хусусий тизими; бунда телевизион сигналлар фойдаланиладиган антеннага бевосита уланадиган юқори частотали кабель бўйича узатилади ва бу сигналларни оддий телевизорлар қабул қилади. Кўпинча (айниқса, тижорат мақсадларида), К. т. кўрсатувлари шундай кодлаб қўйиладики, уларни қабул қилиш учун қўшимча декодловчи қурилма ўрнатишга тўғри келади. Бу қурилмани айни телевизион канал эгаси ҳисобланган фирма ўрнатади. Кабелли телевидение кўрсатувлари вақт ва ҳудуд жиҳатдан чекланган бўлади.