КВАЗИСТАЦИОНАР ЖАРАЁН

КВАЗИСТАЦИОНАР ЖАРАЁН (лот. quasi — деярли ва stationarius — доимий, ўзгармас) — муайян чегараланган системада жуда катта тезликда тарқалаётган жараён; бунда жараён тарқалаётган вақт ичида система ҳолати ўзгармай қолади. Квазистационар жараён жуда тез тарқалганидан тарқалиш вақти ҳисобга олинмайди. Mac, берк электр занжирининг бирор қисмида ўзгарувчан ташқи э. ю. к. таъсир қилганида ўша жойда кучланиш ва ток унча ўзгармай қолади, бундай ҳолдаги ток квазистационар ток дейилади. Квазистационар жараёнда системанинг барча қисми ҳолатларининг ўзгариши бир хил вақт қонунига бўйсунади. Квазистационар жараён тушунчасини механик, термодинамик ва б. системаларга жорий қилиш мумкин, мас, пўлат сим т-раси ташқи муҳит таъсири туфайли сим бўйлаб тез тарқалади.