КВАНТ ЭЛЕКТРОДИНАМИКА

КВАНТ ЭЛЕКТРОДИНАМИКА — мапдон квант назариясииииг элементар зарраларнит электромагнит майдон б-н ўзаро таъсирини ўрганувчи бўлими. Классик электродинамикааа электромагнит майдоннинг фақат узлуксиз хоссалари ҳисобга олинса, Квант электродинамикада электромагнит майдоннинг узлукли (дискрет) хоссаси ҳам эътиборга олинади. 1900 й. да М. Планк мутлақ қора жисм нурланишида монохроматик ёруғлик дискрет энергия (квант) ҳолида бўлишини гипотеза тарзида айтган. 1905 й. да А. Эйнштейн электромагнит нурларнинг тарқалиши ва ютилиши квантланган бўлишини, 1917 й. да эса фотоннинг нурланиши ва ютилиши эҳтимоллиги тушунчасини ифодалаб берди. П. Дирак 1927 й. да нурланишнинг квант назариясини яратди. П. Дирак тенгламаси электронларнинг электромагнит майдони билан ўзаро таъсирлашувини ҳал қилиб, электронларнинг фотонларни чиқаришини, тормоз нурланишни, электрон-позитрон жуфт аннигиляцияси ва б. ҳодисаларни тушунтирди. В. Паули, В. Гейзенберг, Э. Ферми ва б. олимлар Квант электродинамика масалаларини ҳал қилиш учун бир қанча схемаларни таклиф этди. Атомларнинг ғалаёнланиши, вакуумнинг қутбланиши ҳам Квант электродинамиканинг асосий масалалари ҳисобланади. Зарядли зарралар электромагнит майдонда бўлмаганда майдон хоссаларини квант механиканит умумий усуллари билан таҳлил қилиш мумкин.

Квант электродинамика реал физик жараёнлар рўй берадиган (тўлқин вектори) вакуумда текширишлар олиб боради. Вакуум ҳолатда майдон энг кам энергияга эга бўлади, унга энергия берилса, майдон уйғонган ҳолатга ўтади, яъни зарралар пайдо бўлади. Зарраларнинг пайдо бўлиши ва йўқолиши (бошқа заррага айланиши) квант механикада иккиламчи квантлаш усули билан тушунтирилади. Электромагнит нурланиш билан зарядли зарраларнинг ўзаро таъсири Квант электродинамикада зарраларнинг фотонлар ютиши ва чиқариши билан тушунтирилади. Классик электродинамикада тушунтириш мумкин бўлмаган жисмларнинг иссиқлик нурланиши, рентген нурлар сочилиши, атомларнинг фотонлар чиқариши ва ютиши, ташқи майдонда электронлар сочилиши ва ҳ. к. масалалар Квант электродинамикада муваффақиятли ҳал қилинган. Квант электродинамика замонавий физиканинг кўпгина соҳаларида кенг қўлланилади, у лазерларнн, термоядро плазмаларни олишда, зарядланган зарралар тезлаткичлари қурилмаларини ҳисоблашда асос бўлиб хизмат қилади.