КУЙИКИШ

КУЙИКИШ — жинсий жараён босқичи, урғочи ҳайвонларнинг жинсий фаоллик даври. Куйикиш даврида ҳайвонлар безовталанади, жинсий цикллар — жинсий аъзодан шилимшиқ суюқлик ажралиб чиқиши ва овуляция (тухум ҳужайранинг етилиб, тухумдондан чи-қиш) ҳодисаси рўй беради, қин ва ба-чадонда морфологик ўзгаришлар содир бўлади. Жумладан, сигирлар жинсий аъзосидан суюқлик келиши 2—3 кун, жуфтлашишга хоҳиши 12—18 соат давом этади. Қўйларда жинсий аъзодан суюқлик келиши 24—36 соат ва жуфтлашишга хоҳиш жараёни 38 соат давом этади. Куйикишнинг 2 хили мавжуд: физиологик Куйикиш ва жинсий К. Физиолог и к К. урғочи бузоқдарда 6—8 ойлигидан бошлаб кузатилади. Лекин уларни бу даврда қочириш ман этилади. Жинсий Куйикиш муддати ғуважин учун 16—18 ойлик деб белгиланган ва улар шу даврдан бошлаб уруғлантирилади. Сигирларда жинсий цикл туққанидан сўнг ҳар 18—45 кунда қайтарилади. Мол қочирилганда уруғланмаса, орадан маълум вақт (мас, биялар ва сигирлар 20—21 кун, совликлар 12—20 кун) ўтгач, қайта қочирилади (қ. Ҳо-чириш).

Убайдулла Носиров.