КУЙБИШЕВ Валериан Владимирович

КУЙБИШЕВ Валериан Владимирович (1885.25.5, Омск – 1935.25.1, Москва) — Туркистонда большевикча режимни ўрватган совет сиёсатчиларидан бири. 1919 й. окт. дан Бутун Россия МИК ва ХКСнинг Туркистон Комис-сияси (қ. Турккомиссия) раисининг ўринбосари ва раиси сифатида Туркистонда большевиклар ҳукмронлигини қарор топтиришда ғоявий-сиёсий раҳ-барлик қилди. 1920—21 й. ларда М. В. Фрунзенит яқин ёрдамчиси бўлиб, Туркистон фронти сиёсий бошкарма-сининг бошлиғи, РСФСР ва (РКПб) МКнинг БХСРдаги мухтор вакили. Кейинги йилларда иттифоқ партия, касаба уюшмаси, совет ва хўжалик ишларида ишлади. Бутуниттифоқ (КПб) МК Сиёсий бюроси аъзоси (1927 й. дан). Куйбишев Бухоро Халқ, Республи-касини Бухоро Халқ Совет Республи-касига айлантириш ташаббускори (1920 й. 6 окт.). 1934 й. нояб. да Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ССРда бўлиб, фақат Ўзбекистоннинг ўзида кўплаб округ ва туманларнинг раҳбарлари, шунингдек, 30 та тумандаги юздан ортиқ к-з раислари ҳамда ўзига тўқ деҳқон хўжаликларини қатағон қилдирди.

Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даври-да], Т., 2000.