КУРУКШЕТРА

КУРУКШЕТРА — Жамна ва Ганга дарёлари оралиғининг шим. қисмида ва Жамва ва Сатлеж дарёларининг юқори оқимлари бўйидаги текисликларда қад. ҳинд қабиласи курулар яшаган вилоят. К., шунингдек, Маҳабҳаратаца баён этилган афсонавий буюк жанг содир бўлган майдон (Деҳлидан шим. да жойлашган текислик).