КУРТЛАР ДАВЛАТИ

КУРТЛАР ДАВЛАТИ, Картлар давлати (1245—1389) — куртлар сулоласи томонидан Ҳирот воҳаси ва Ғур тоғли вилояти ҳудудида барпо этилган давлат. Маркази — Ҳирот ш. К. д. ҳулокуийларга қарам бўлсада, мустақил бўлишга интилган. Шу сабабли Ҳирот бир неча марта ҳулокуийлар қўшини томонидан вайрон ва талон-торож қилинган. Мўғуллар ҳокимияти заифлашгач (14-а. 2-ярми), куртлар амалда мустақилликка эришган. Муизаддин (1331—70) Мурғоб дарёси ва Афғонистоннинг бир қисмигача бўлган шарқий Хуросоннинг деярли ҳамма қисмини босиб олган. Бироқ Куртлар давлати турли мулкларнинг номигагива ҳарбиймаъмурий бирлашмаси бўлганлиги туфайли 14-а. нинг 80-й. ларида Амир Темур томонидан тобе этилиб, тугатилган.