КУНХЎЖА

КУНХЎЖА Иброҳим ўғли (1799—1880) — қорақалпоқ шоири. «Ўроқчилар», «Оқ қамиш», «Чўпонлар» шеърларида қорақалпоқлар ҳаёти, турмуш машаққатлари, яхши кунлар келиши тўғрисидаги орзу-умидлар акс этган. «Бой боласи», «Эл билан», «Менинг болам» каби шеърларида ижтимоий зиддиятлар, адолатсизлик очиб берилган, ин-софсиз, мурувватсиз шахсларнинг кирдикорлари фош қилинган. «Унутмасман», «Туя экансан», «Кун қаерда» асарлари қорақалпоқ мумтоз шеъриятининг энг яхши намуналаридан ҳисобланади.

Шеърий тўплами («Шеърлар», Зоҳиджон Обидов таржимаси) ўзбек тилида нашр этилган (1973).