КУН ЎЗГАРИШ ЧИЗИҒИ

КУН ЎЗГАРИШ ЧИЗИҒИ — Ер шарида узунламаси 12 соатга тенг меридиан. Тинч океан орқали ўтади. Бу меридиан 12-минтақанинг ўртасидан ўтиб, 2 кетма-кет келадиган календарь кунларига чегара ҳисобланади. Ҳар доим навбатдаги янги календарь куни дастлаб 12-минтақага, сўнгра 11-минтақага, кейин 10-минтақага ва ҳ. к. кириб, энг сўнгида, 13-минтақага киради. Щунинг учун янги йилнинг 1 январи сайёрамизда дастлаб, 12-минта-қада кузатилади. Бу 2 вақтда 13-минтақада ҳали эски календарь йилининг 31 декабри «ҳукмрон» бўлади. Агар саёҳатчи кемада ёки самолётда Кун ўзгариш чизиғини ғарбдан шарққа ёхуд шарқдан ғарбга кесиб ўтса, календарь кунларида янглишиш бўлмаслиги учун дарҳол санага бир кун тузатиш киритилади. Бунда ғарбдан шарққа кесиб ўтса санадан бир кунни олиб ташланади, аксинча, шарқдан ғарбга кесиб ўтса санага бир кун қўшилади.