КУМА

КУМА — Шим. Кавказдаги дарё. Ўз. 802 км, ҳавзасининг майд. 33,5 минг км2. Катта Кавказнинг шим. ён багирларидан бошланади. Юқори қисмида тоғлар орасидан, ўрта қисмида даштдан оқади. Каспий бўйи пасттекислигига келганда Кума ўзани бир неча тармоққа бўлиниб, Каспий денгизига етмасдан тугайди. Ўрта оқимида ўртача сув сарфи 10,9 м3/сек. Кума қор ва ёмғирлардан тўйинади. Терек – Кума ва Кума-Манич каналлари сувидан суғоришда фойдаланилади.