КУКУН МЕТАЛЛУРГИЯСИ

КУКУН МЕТАЛЛУРГИЯСИ — металлургияттг металл ва металлмас кукунлар и. ч. ва улардан буюмлар тайёрлаш соҳаси. Металл билан металлмас матери-аллар кукунидан тайёрланадиган ма-териаллар металлокерамик қо-тишмалар, металл кукунидан тайёрланадиган материаллар эса кукун қ о – тишмалари деб аталади. Металл кукунлардан буюмлар тайёрлаш прин-ципини дунёда биринчи марта 1826 й. да рус металлурглари П. Г. Соболевский ва В. В. Любарский яратишди; платива кукунини пресслаб ва пишириб буюм тайёрлашган. Кейинчалик рус олими Н. Н. Бекетов 1865 й. да баъзи металлар кукунини олишнинг назарий асосларини баён килди. 20-а. нинг бошларига келиб Кукун металлургияси усуллари АҚШ, Германия, Англия, Россия саноатларида қўлланила бошланди.

Кукунлардан металл материаллар (буюмлар) ишлаб чиқариш учун, дастлаб, металлар ёки металлар билан металлмас материалларнинг майин кукунлари тайёрланади. Металл кукунлари тайёрлашда, асосан, қаттиқ металларни механиқ майдалаш, металларнинг қаттиқ бирикмаларини (металл оксидларини) қайтариш, электролиз, суюқ металларни пуркаш усуллари қўлла-нилади. Сўнгра кукунлардан дастлабки маълум кимёвий таркиб ва хоссали аралашма (шихта) тайёрланади ва ундан керакли буюмнинг заготовкаси қолипларга солиб тайёрланади ҳамда прессланади, кейин асосий компонен-тнинг суюқланиш т-расидан пастроқ т-рада, асосан, электр печларда қовуш-тирилган заготовкаларга совуқлайин ёки қиздириб қўшимча ишлов бери-лади.

Металлокерамик қотишмалар (кесувчи асбоблар, бургилар, штамплар ва б. тайёрлаш учун ишлати-ладиган кртишмалар)дан ясалган ас-бобларнинг кесиш хоссалари 1000° да ҳам сақланиб қолади. Металлокерамик қотишмалар таркибига вольфрам кар-биди, титан карбиди ва кобальт киради.

Қуйиш йўли билан ҳосил қилиб бўлмайдиган қотишмаларни ҳам Кукун металлургияси усулларидан фойдаланиб олиш мумкин. Бўларга ғовак антифрикцион кукун қотишмалари киради! Улар қора ва рангли металлар кукунларидан тайёрланиши мумкин. Бу қотишмалардан автомобиль двигателларининг поршень ҳалқалари, ўз-ўзидан мойланадиган подшипниклар ва машиваларнинг ишқаланувчи бошқа деталлари тайёрланади.

Кукун металлургияси усуллари қийин сую клану вч и (суюкланиш т-раси юқори) вольфрам, молибден, тантал, титан, ниобий ва б. олишга ҳам имкон беради. Бунинг учун шу металларнинг оксидлари водород окимида қайтарилиб, кукун ҳолидаги тоза металлар олинади ва прессланиб, брикет қилинади, улар маълум т-рагача қиздирилиб қовуштирилади. Қовуштирилган металл икки электрод орасига ўрватилиб, электр токи билан қиздирилади, болғаланади ёки прокатланади. Огир к°тишмалар (80—90% вольфрам, 15—7,5% никель ва 5—2,5 % мис) деб аталадиган кртишмалар ҳам Кукун металлургияси усулидан фойдаланиб тайёрланади. Оғир қотишмаларнинг солиштирма оғирлиги 16,3—17, механиқ хоссалари эса юқори бўлади (қ. Вольфрам қотишмалари). Альсифер ку-кунидан тайёрланган қотишмаларнинг магнит киритувчанлиги юқори бўлганлигидан улар магнитоэлектриклар ясаш учун ишлатилади. Кукун металлургияси бошқа усуллар билан ҳосил қилиш мумкин бўлмайдиган ёки иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаган материаллардан буюмлар тай-ёрлашга имкон беради. Мас, керамика билан металл кукунларидан к е р м е т – л а р деб аталадиган қийин суюкланувчи қотишмалар тайёрланади. Керметлар таркибидаги металл (мас, темир, никель, хром, мис, вольфрам, марганец ва б.) керамика зарраларини бир-бирига боғловчи материал ролини ўйвайди. Керамика материали сифатида металл оксидларидан иборат исталган керамикадан фойдаланиш мумкин. Керметларга 70% А10О3 ва 30% Сг дан иборат кукун қртишмаси мисол бўла олади. Бундай кермет 9000 МН/м2 бо-сим остида прессланиб, 1700° т-рада қовуштирилгандан сўнг у 1500° т-рагача чидайди. Керметлар техниканинг юқори т-раларда чидамлилик ва крву-шоклик талаб этиладиган соҳаларида ишлатилади.

Кукун металлургияси усуллари суюкдаштирилганда бир-бири билан аралашмайдиган металлар, мас, вольфрам билан мисдан кукун қотишмалари тайёрлашга ҳам имкон беради. Кукун металлургияси усулларидан фойдаланиб, металл толалардан толали меттал-локерамика деб аталадиган мате-риаллар тайёрланади.