КУК ОРОЛЛАРИ

КУК ОРОЛЛАРИ — Тинч океандаги архипелаг, Полинезияда. Маъмурий жиҳатдан Янги Зеландия таркибида. Жан. ороллар (8 орол) ва Шим. ороллар (7 орол)дан иборат. Майд. 234 км2. Маъмурий маркази — Анаруа ш. (Раротонга о. да). Расмий тил — инглиз тили. К. о. ни 1773 й. да инглиз денгиз-чиси Ж. Л>тставсифлаган. 1888 й. дан Кук ороллари Буюк Британия протекторати; 1901 й. дан Янги Зеландия бошқаруви остида. 1965 й. дан «Янги Зеландия билан уюшган, ўзини ўзи бошқарувчи ҳудуд» мақомини олган. Жан. гуруҳ вулкан ороллари (бал. 643 м гача), Шим. ороллар маржон атолларидан иборат. Иқлими тропик, пассат иқлим. Аҳоли, асосан, кокос пальмаси ўстириш ва копра ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Шунингдек, апельсин, анавас, банан етиштирилади. Балиқ овланади.