КУБИЗМ

КУБИЗМ (куб сўзидан) — Европа тасвирий санъати (кўпроқ рангтасвир) даги модернистик оқим; 20-а. 1-чорагида юзага келган. Дастлаб Францияда пайдо бўлган (1908—10). Кубизм санъатнинг реалистик анъаналаридан воз кечиб, ҳажмли шаклларни лойиҳалаш вазифасини биринчи ўринга қўяди. Намояндалари П. Пикассо, Ж. Брак, X. Грис, Ж. Гри ва б. Нарсалар дунёси ҳандасий ҳажм (куб, шар, цилиндр, конус)ларнинг оддий мажмуи кўринишларида тасвирланади. Текис юзада зич жойлашган қиррали ҳажмлар рельефга ўхшаб кетадиган шакл ҳосил қилади, бунда ранглар айрим қирраларни ажратиб шаклни майдалабкўрсатади. П. Пикассонинг драматик бутунликкача кўтарилган асарларида Кубизмнинг ҳиссий образли хусусиятлари кўзга ташланади. Кўплаб йирик реалист рассомлар Д. Риверо, Р. Гуттузо ва бошқалар Кубизм таъсирини енгиб ўтган.

Кубизм ўзидан кейинги формалистик оқимларга таъсир этган (кўп ҳолдарда абстракт санъатта ўтиш босқичини ўтаган).