КУБАНЬ-АЗОВ БЎЙИ ПАСТТЕКИСЛИГИ

КУБАНЬ-АЗОВ БЎЙИ ПАСТТЕКИСЛИГИ, Кубань бўйи пасттекислиги — Ғарбий Кавказ олдидаги пасттекислик. Жан. да Катта Кавказ тоғлари, шарқда Ставрополь қирлари, ғарбда Азов денгизи, шим. да Дон ва Манич дарёларининг куйи қисми билан чегараланади. Асосан, РФ Краснодар ўлкасида. Бал. 100—150 м. Мезокайнозой чўкинди жинслари устини лёссимон қумоқ ва гиллар қоплаб ётади. Шим.-ғарбида газ конлари бор. Иқлими мўътадил континентал. Йиллик ёғин 400—600 мм. Ландшафти қора тупроқли дашт. Шим. Кавказнинг ғаллакор р-ни.