КРОСС-КУРС

КРОСС-КУРС — икки валютанинг курс нисбати, валюталарнинг учинчи валютага курс нисбатлари асосида аниқланади. Курслардаги фарклар валюталарни алмаштиришда қўшимча даромад олиш ёки йўқотишларни камайтириш имкониятини беради. Мас, сўм долларга бевосита алмаштирилмай, курслар нисбатига қараб, дастлаб евро ёки фунт стерлингга, сўнгра бу валюталар долларга алмаштирилади.