КРКОНОШЕ

КРКОНОШЕ, Улкан тоғлар — Польша ва Чехиядаги тоғлар. Шим. да, асосан, гранит ва гнейслардан, жан. да сланецлардан тузилган. Энг баланд жойи 1602 м (Снежка тоғи). Морева кўллари, тош уюмлари бор. Фойдали қазилмалардан темир ва мис рудалари, тошкўмир учрайди. Игва баргли ўрмонлар, альп ўтлоқлари билан қопланган. Миллий парк ташқил этилган. Туризм ривожланган. Тоғ чанғи спорти маркази.