КРЕСТЬЯНЛАР АРМИЯСИ

КРЕСТЬЯНЛАР АРМИЯСИ — Россиядан кўчириб келтирилган рус мужикларидан Жалолободца тузилган армия (1918—20). Жалолобод ва Ўшдаги рус қишлоқпарининг ақолиси чор Россияси даврида кўчиб келтирилган рус крестьянларидан ташқил топган бўлиб, 1918 й. кўзида уларга совет ҳокимияти ўзларини ҳимоя қилиш учун қурол-яроғ тарқатган. Туркистон Республикаси ҳарбий комиссари К. Осипов 1918 й. дек. да Фарғовада Крестьянлар армияси раҳбарлари билан учрашади. Полковник К. Монстров бошчилигидаги Крестьянлар армияси дастлаб, қизил аскарлар ва дашноклар қаторида туриб тинч аҳолини қиришда қатвашди. Уларнинг Фарғова водийсидаги Бозорқўрғон, Ойим, Қўқонқишлоқ ва Сузоқ қишлоқларида тинч аҳолига нисбатан қилган хунрезликлари бунга далилдир. 1918 й. нинг охири ва 1919 й. нинг бо-шида бу тўртта йирик қишлоқ бутунлай яксон қилинди, барча аҳоли эса қириб ташланди. Бироқ большевиклар юритаётган сиёсат К. а. раҳбарларига ёқмаётган эди. Чунки улар хусусий мулкнинг тугатилиши, ғалла монополияси ва совет режимининг бошқа тадбирларига қарши эдилар. Бунинг устига кўчиб келинган вақтда туб халқлардан тортиб олинган ер-сувни совет ҳокимияти мусодара қилаётган эди.

1919 й. ёзида Мадаминбек тактик мақсадларни кўзлаб, большевиклар ва қизил армияга қарши Фарғова водийсида ягова куч ташкил қилиш учун Крестьянлар армияси раҳбарлари билан музокаралар олиб борди. Улар, ўз навбатида, Мадаминбекни водийни ўз назоратида тўтиб турувчи ягова замонавий саркарда сифатида тан олди. Иккала томон раҳбарлари, дастлаб, 1919 й. 20 июнда учрашсаларда ўртада шартнома имзоланмади. Шундай бўлишига қарамасдан, Жалолобод, Қуршоб ва Ўшда турган Крестьянлар армиясининг кўплаб аскарлари Мадаминбекка қўшилиб, июль ойида қизил армияга қарши жангларда қатвашди. Бу орада Мадаминбек ва Монстров ўзаро бир неча марта учрашиб, шартнома шартларини келишиб олишди. 1919 й. 2 сент. да Мадаминбек билан Монстров ўртасида совет режимига қарши биргаликда курашиш тўғрисида шартнома имзоланди. 10 та полкдан иборат 5000 кишилик Крестьянлар армияси Мадаминбек томонига ўтди. Бирлашган армиянинг Олий бош қўмондони сифатида Мадаминбек, унинг ўринбосари сифатида Монстров тан олинди. Қўрбошиларга раҳбарлик қилиш Мадаминбекнинг энг яқин ёрдамчиси Соли Махдумга юклатилди. Сент. нинг бошларида бирлашган армия Жалолобод, Ўш ва Марғилон ш. лари, Новқат ш. часини қизил аскарлардан озод қилди. 10 сент. дан Андижон, Скобелев (ҳоз. Фарғова), Наманган ш. ларини бир вақтнинг ўзида қамал қилишга киришди. Совет қўмондонлиги Россия марказидан Оренбург орқали Туркистонга катта ҳарбий кучларни ташлади. Мадаминбек Крестьянлар армияси билан иттифоқ тузиб, хато қилганлигини кейинги воқеалар кўрсатди. Чунки энг қалтис вазиятларда Крестьянлар армияси раҳбарлари бир неча марта панд беришди. Андижон ш. камал қилинаётганда улар ўз марраларини ташлаб, орқага чекинишди. Ҳужум чизиғидаги бундай бўшликдан унумли фойдаланган қизил аскарлар қамални ёриб ўтишган эди. Крестьянлар армияси бир қанча жангларда мағлубиятга учраб, 1920 й. бошларида Гулча истехкоми ва Эргаштомга чекинди. 1920 й. 17 янв. да Монстров, сал кейинрок, генерал-майор А. Муханов ўз ихтиёри билан қизил аскарларга таслим бўлди. Улар кейинчалик ява қизил армия билан ҳамкорлик қилиб, анча муддат Туркфронт штабида хизмат қилишди. 23 фев. да совет армияси жангчилари Гулча истеҳкомини эғаллагач, Крестьянлар армияси бутунлай тугатилди.

Ад.: Ражабов К,., Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар, Т., 2000; Ўзбекистон янги тарихи, 2-китоб, [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Туркестан в вачале XX века: к истории истоков вациовальной независимости, Т., 2000.

Қаҳрамон Ражабов.