КРЕМНИЙ КАРБИД

КРЕМНИЙ КАРБИД, карборунд, SiC — кремнийнинг углерод билан бирикмаси. Тоза Кремний карбид — рангсиз кристалл, таркибида қўшимчалари бўлган техник Кремний карбид — кулранг, яшил ёки кўкимтир-қора модда. К. к. нинг гексоговал ромбоэдрик тузилишга эга бўлган а — ва кубсимон р-модификациялари маълум. р—SiC беқарор бўлиб, 2100° да a-SiC га айланади; 1200° дан юқори т-рада 3 ГПа босим остида a —> р ўтиш ҳолати кузатилади. Зичлиги 3200 кг/м3. Суюқланиш т-раси 2830° (ажралиш билан), суюқланганда графит ва углероднинг кремнийдаги эритмаси ҳосил бўлади. Кремний карбид — ярим ўтказгич, қаттиқлиги олмосга яқин, минерал кислоталар (HF, HNO3 ва Н3РО4 дан ташқари) ва ишқор эритмалари таъсирига чидамли, карбонатлар, сульфатлар, ишқорий металлар гидроксидлари эритмалари таъсирида парчаланади. Кремний карбид 1600—2800° да SiO2 га кўмир таъсир эттириб (Ачесон усулида NaCl3 қўшимча сифатида қўлланилади), 1150° дан юқори т-рада элементлардан, кремнийнинг газсимон бирикмалари (мас, CH,SiCl3)HH пиролиз қилиб олинади. Қаттиқ абразив материаллар (турли хил чархлар ва б.), оловбардош ва кислотага чидамли буюмлар, созловчи яримўтказгич диодлар ва фотодиодлар и. ч. да қўлланилади.